"Бавария" Ибрагимович билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
17 янв 2023, 20:09
"Бавария" ва Арийон Ибрагимович янги шартнома имзолади.

17 ёшли германиялик ярим ҳимоячи Мюнхен клуби билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўйди. Бунга қадар футболчи "Бавария" асосий жамоасининг Қатардаги йиғинларида қатнашганди.

"Бундан ғурурланяпман. Орзулар ушалмоқда. "Бавария"даги навбатдаги қадамларни ташлашни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Ибрагимович.

Ушбу мавсумда Ибрагимович ёшлар Бундеслигаси ва ёшлар ўртасидаги ЕЧлда 16 ўйинда қатнашиб, 13 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com