Жексон "Челси"га қайтади

Sherzod Nurmatov
23 апр 2026, 16:00
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "Бавария" ҳужумчиси Николас Жексон ижара муддати тугаганидан сўнг "Челси"га қайтиши кутилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, "Бавария" раҳбарияти ва бош мураббий Венсан Компани футболчининг ўйини ва профессионаллигидан мамнун, аммо иккинчи муддатга ижарага олиш ёки доимий трансфер бўйича музокаралар ҳозирча олиб борилмаяпти.

Жексонга бошқа клублардан жиддий қизиқиш мавжуд, бироқ у аввал "Челси"га қайтади.

24 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум Бундеслигада 19 ўйин ўтказиб, 6 та тўп киритди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасида 8 ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Plettigoal