Лиам Росеньорнинг ишдан олиниши "Челси"га қанчага тушиши маълум

23 апр 2026, 09:40
Кеча "Челси" жамоа бош мураббийи Лиам Росеньор билан хайрлашганини эълон қилди.

Мураббий қишда жамоа билан 6 йиллик шартнома имзолаган бўлишига қарамасдан 108 кундан сўнг "Челси" билан хайрлашди.

Лиам Росеньорнинг ишдан олиниши "Челси"га жами 24 миллион фунтга тушади. Бу ҳақида Football London нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лиам январ ойида Энцо Марескининг ўрнига иш бошлаганди. Унинг қўл остида "кўклар" сўнгги бешта учрашувда битта ҳам гол урмасдан мағлуб бўлди. Шунингдек, унинг бошқарувида жамоа ЭЧЛдан чиқиб кетди.

Айни вақтда "Челси" АПЛда 48 та очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.


Манба: Football London