Лиам Росеньор "Челси" футболчиларини танқид қилди

Aslanov Jasurbek
22 апр 2026, 12:01
"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор АПЛ 34-тури доирасида "Брайтон"дан учралган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг ўз футболчиларининг ўйинга бўлган муносабатини қаттиқ танқид қилди.

Мутахассис жамоанинг иродасизлигидан карахт ҳолатга тушганини яшириб ўтирмади.

"Саволларни футболчиларга беринг. Сиз элита клубида ўйнайсизми ёки бошқадами — сизни "оқ байроқ" кўтаришда (таслим бўлишда) айблашларига йўл қўйиб бериш мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат. Бор гапим шу.

Бу менга оғриқ беряпти. Мен карахт ҳолатдаман, чунки бугунги ўйин на менинг принципларимга, на клуб принципларига мос келади. Бу вазият албатта ўзгариши шарт.

Ҳозир жамоанинг югуриш кўрсаткичлари АПЛда энг ёмонларидан бири экани ҳақида гапириб ўтирмоқчи эмасман. Менинг ўз фикрларим ва туйғуларим бор. Ким мураббий бўлишидан қатъи назар, бу клуб ўз даражасига қайтиши учун нималар қилиниши кераклиги ҳақида аввал ҳам батафсил гапирганман. Гап менда эмас, гап "Челси" клуби ҳақида кетмоқда. "Челси" — бу кураш, ирода ва қатъият демакдир. Бугун эса барча чизиқларда бу хислатлар мутлақо етишмади", — деди Росеньор "Sky Sports"га берган интервьюсида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC