Гнабри Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Administrator
22 апр 2026, 23:02
Серж Гнабри жароҳати туфайли ЖЧ-2026 ни ўтказиб юборади.

“Бавария” ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Серж Гнабри ёзги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишини тасдиқлади.

Аввалроқ “Бавария” немис футболчиси сон яқинлаштирувчи мушаги йиртилгани сабабли узоқ муддатга сафдан чиққанини маълум қилганди. Sky Deutschland нашрига кўра, у уч ойдан тўрт ойгача вақтни ўтказиб юбориши мумкин.

“Охирги бир неча кунни англаб етиш қийин бўлди. “Бавария” дам олиш кунлари навбатдаги Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган бўлса-да, бу мавсумда ҳали қиладиган ишлари кўп.

Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида қатнашиш орзусига келсак... Афсуски, бу орзуим мен учун пучга чиқди. Бутун мамлакат каби мен ҳам йигитларни уйдан туриб қўллаб-қувватлайман.

Энди бор эътиборни тикланишга қаратиб, мавсумолди тайёргарликка қайтиш вақти келди.

Барча хабарлар учун раҳмат”, – деб ёзди Гнабри ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.


AdministratorМуаллиф
Манба: www.instagram.com/sergegnabry