

Diario AS нашрининг ёзишича, париж клуби 23 ёшли французга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўйинчининг "Реал"даги вазияти осон эмас. Универсаллиги ва потенциали юқори баҳоланганига қарамай, Камавинга Mадрид клубининг ажралмас қисми ҳисобланмайди. Aгар яхши пул таклиф қилинса, ярим ҳимоячи билан хайрлашиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Камавинга "Ренн" тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йилда "Реал" унинг трансфери учун 31 миллион евро тўлаган эди. Ўйинчининг "қаймоқранг"лар билан шартномаси 2029 йилгача тузилган. Transfermarkt порталига кўра, Эдуардонинг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.



