"Арсенал" Кварацхелия билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
"The Independent" мухбири Мигель Дилейни хабарига кўра, "Арсенал" ёзда ПСЖ вингери Хвича Кварацхелияни сотиб олмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, грузиялик футболчининг вакиллари турли вариантларни кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, ПСЖ раҳбарияти футболчини сақлаб қолиш ниятида эканлигини ва ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаслигини айтган.

Кварацхелия ПСЖга 2025 йил январь ойида "Наполи"дан келиб қўшилганди. У 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt 25 ёшли ўйинчини 90 миллион еврога баҳолаган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Independent