"Бавария" "Ньюкасл" юлдузини нишонга олди

"Бавария" "Ньюкасл" хавбеки Сандро Тоналини нишонга олди.

Немис клуби футболчини ярим ҳимояни кучайтиришнинг устувор варианти деб ҳисобламоқда. "Бавария" футболчини Леон Горецкага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Аввалроқ Тоналини "Ювентус”, "Арсенал”, "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" билан боғлашганди.

Сандро Тонали бу мавсумда "Ньюкасл" сафида АПЛда 29 та учрашув ўтказди. Уларда хавбек иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.


Manba: Shields Gazette