

Бу ҳақда "Bild" хабар берди.
Манбага кўра, немис дарвозабони 8 апрель куни "Реал" билан учрашув олдидан жисмоний ҳолатини тиклаш учун 4 апрель куни Бундеслиганинг "Фрайбург"га қарши ўйинида майдонга қайтиш эҳтимоли мавжуд.
Шунингдек, жамоанинг иккинчи дарвозабони Йонас Урбиг тез орада тизза жароҳатидан тузалиб, "қироллик клуби"га қарши ўйинга тайёр бўлиши ҳақида хабар берилган.
Мануэль Нойер ушбу мавсум 29 ўйинда қатнашиб, 27 та гол ўтказиб юборди ва 10 та баҳсда дарвозани "қуруқ" сақлади.



