"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади

Alisher Ostonov
15 мар 2026
"Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, 26 ёшли италиялик футболчи молиявий томондан қониқарли бўлса, Каталония клубига ўтишга тайёр. "Барселона" спорт директори Деку ва жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бастони ҳимояни кучайтириш учун устувор вариант деб ҳисобламоқда. Битим суммаси 80-100 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Жорий мавсумда Бастони барча турнирлар ҳисобида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: x.com/Ekremkonur