

Амалга оширилган ишлар доирасида бош стадион майдонига янги майса уруғлари экилди. Шунингдек, орқа ҳудуддаги ўқув-машғулот майдонлари — 106х66 ва 70х50 метр ўлчамдаги майдонлар ҳамда асосий майдон тўлиқ янгиланди. Бундан ташқари, 40х20 метр ўлчамдаги табиий мини майдон янгидан барпо этилди.




Стадион инфратузилмаси ҳам тубдан яхшиланди: ҳакамлар, комиссар ва кийим алмаштириш хоналари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Мухлислар учун мўлжалланган трибуналар, VIP ва CIP секторлар ҳам янгиланиб, қулай ва замонавий шароитлар яратилди.



