

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Жанговор воҳа дербиси гувоҳи бўлдик. Баҳс тақдирини стандарт вазиятлар ҳал қилди. Тўп билан кўпроқ муомала қилган бўлсак-да, тажриба етишмаслиги туфайли мағлубиятга учрадик. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман.
- Илҳом Алижонов алмаштирилиши сабаби нимада?
- Алижонов тажрибали ҳимоячилардан. Ҳар томонлама яхши ўйнаб турганди, бироқ жароҳат олгани учун алмаштирдик. Стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилишини биламиз. Илҳом бош билан яхши ўйнайди. Иккинчи голни ўтказиб юборганимизда унинг йўқлиги билинди.
- Жамоангиз "Шўртан"га қарши рақибнинг қайси жиҳатларини инобатга олган ҳолда тайёргарлик кўрганди?
- "Шўртан"ни яхши билганимиз билан алоҳида ҳозирлик кўришга вақт бўлмади. Яқинда Нукусдан келиб футболчиларга бир кун дам бердик. Шундан сўнг қисқа муддат машғулот ўтказиб, ушбу баҳсга тайёргарлик кўрдик.
- Жамоангиз ҳимояси ўз даражасида ҳаракат қилдими?
- Эътибор берган бўлсангиз, "Шўртан" деярли ҳужум қила олмади. Менга 70 фоиз тўп билан муомала жамоамизда бўлганини айтишди. Ҳаводаги курашларда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Фақат стандарт вазиятлардаги иккита хато голга олиб келди.
- Ўйин бошланиш вақти 16:30га белгиланди. Бу вақтли эмасми?
- Учрашувлар вақтини биз белгиламаймиз, буни ПФЛ ҳал қилади. Агар кечроқ бўлса биз учун ҳам яхши бўларди. Иссиқда тўп тепиш қийин, бугун ҳар икки жамоа ҳам қийналди. Мухлислар ҳам чиройли футбол кўриш учун стадионга келади.
- Стадионда ёритиш тизими бўйича муаммо йўқми?
- Билишимча, ёритиш талаб даражасида бўлса керак, янаям аниғини билмадим.



