

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Баҳсни яхши бошладик, фақат стандартдан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятни яна бир бор кўриш керак деб ўйлайман. Менга жарима тўпи йўқдек кўринди, лекин қарорни ҳакамлар чиқаради. Қизил карточкага келадиган бўлсак, кечиктирилган фол берилиши керак эди, чунки ўйинчимизга нисбатан қўпол ўйналди. Ўша вазиятда рақиб ҳужумга ўтиб кетди, аммо кечиктирилган фол берилмади. Балки футбол қоидалари ўзгаргандир. Футболчиларимизга раҳмат, ҳамма қўлдан келганча ҳаракат қилди, кейинги баҳсларда янада яхши ўйин кўрсатамиз.
- Кетма-кет мағлубиятлар сабаби нимада?
- Тўртта турдан учтасини сафарда ўтказдик. Менимча, бу ҳам таъсир қиляпти. Барибир уйда тўп тепиш бошқача, футболчиларда энергия ҳам юқори бўлади. Қолаверса кучли жамоаларга қарши ўйин ўтказдик. Пролигада кучсиз жамоа йўқ деб ўйлайман.
- Жамоангиз ҳужумида муаммолар кўриняпти.
- Муаммолар бор, йўқ эмас. Биз яхши йиғин ўтказишга улгурмадик. Футболчиларимизнинг деярли барчаси маҳаллий. Тўқсон фоиз бухоролик йигитлар ўйнаяпти. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлиши керак.



