Арбелоа: "Ҳакам ўйинни бузди"

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинида "Бавария"дан (3:4) мағлуб бўлгандан кейин жамоа ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг чиқариб юборилишини шарҳлади.

86-дақиқада "Реал" ўн киши бўлиб қолди — Эдуардо Камавинга Харри Кейнга қарши ўз майдонида қоида бузгани ва ҳакамнинг ҳуштагидан кейин тўпни қайтармаганлиги учун майдондан четлатилди.

"Ҳакам ўйинни бузди. Бундай ҳаракат учун ўйинчини чиқариб юбориш мумкин эмас!" — деди Арбелоа.

Икки ўйин якуни бўйича мадридликлар мюнхенликларга умумий ҳисобда 6:4 ҳисобида имкониятни бой берди.


Манба: Marca