

"Афсуски, биз бутун ўйинни тенг таркибда ўтказа олмадик. Ҳакам шундай қарор чиқарди, тўғрими? Ҳаммаси шу.
Бизда ажойиб жамоа бор. Ажойиб. Бугунги биринчи 15 дақиқа ва "Бернабеу"даги дастлабки дақиқаларда биз жуда яхши ҳаракат қилдик.
"Реал"ни ва ҳаммангизни табриклайман. Фаолиятим яхши натижалардан ҳам, ёмон натижалардан ҳам иборат. Биз мусобақадан чиқиб кетдик, лекин бу турнирда талаблар жуда юқори. Мен бутун ўйин давомида 11 га 11 ўйнашимизни хоҳлаган бўлардим", - деб фикр билдирди Гвардиола.



