Фабрицио Романо: "Манчестер Сити" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади

Aslanov Jasurbek
20 апр 2026, 23:44
"Манчестер Сити"нинг кўп йиллик ҳимоячиси Жон Стоунз жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоа билан хайрлашади.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

31 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 30 июнга қадар мўлжалланган ва у эркин агент сифатида клубдан кетади. Стоунз мавсум якунига қадар жамоага бор кучи билан ёрдам беришни, сўнгра фаолиятида янги саҳифа очишни режалаштирган.

Шу тариқа, англиялик ҳимоячи аввалроқ кетишини тасдиқлаган Бернарду Силва каби июнь ойида "шаҳарликлар" сафини тарк этади.

Маълумот учун, Жон Стоунз 2016 йилдан бери "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида у клуб билан жами 18 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano