"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?

Khoja
18 мар 2026, 10:28
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал Мадрид"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Афсуски, биз бутун ўйинни тенг таркибда ўтказа олмадик. Ҳакам шундай қарор чиқарди, тўғрими? Ҳаммаси шу.

Бизда ажойиб жамоа бор. Ажойиб. Бугунги биринчи 15 дақиқа ва "Бернабеу"даги дастлабки дақиқаларда биз жуда яхши ҳаракат қилдик.

"Реал"ни ва ҳаммангизни табриклайман. Фаолиятим яхши натижалардан ҳам, ёмон натижалардан ҳам иборат. Биз мусобақадан чиқиб кетдик, лекин бу турнирда талаблар жуда юқори. Мен бутун ўйин давомида 11 га 11 ўйнашимизни хоҳлаган бўлардим", - деб фикр билдирди Гвардиола.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru