"Реал" ва "Атлетико" дербига жамоат транспортида ташриф буюради

Sherzod Nurmatov
8 май 2022, 00:36
Жамоалар "Ванда Метрополитано"га Мадрид аҳолисига хизмат кўрсатадиган EMT транспорт компаниясининг электр автобусларида келишади.

Шу тариқа, клублар EMT компаниянинг 75 йиллиги муносабати билан унга ҳурмат кўрсатишмоқчи.

Бу футбол жамоалари ўйинга жамоат транспортида келиши билан боғлиқ биринчи ҳолат сифатида тарихга киради.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид дербиси эртага Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Defensa Central