

"The Madrid Views" томонидан эълон қилинган суратга кўра уй либоси клубнинг анъанавий оқ рангини сақлаб қолган, бироқ қора-яшил рангдаги шортлар ва шу рангдаги ёқа билан бойитилган.

Меҳмон формаси чуқур кўк рангларда ишланган бўлиб, ўзига хос геометрик нақшлар билан безатилган. Учинчи, альтернатив форма эса ёрқин пушти рангда тайёрланган.
Гарчи клуб ҳали ушбу тасвирларнинг ҳақиқийлигини расман тасдиқламаган бўлса-да, бундай даражадаги сизиб чиқишлар кўп ҳолларда якуний дизайнга жуда яқин бўлади.



