"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади

Aslanov Jasurbek
16 мар 2026
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор машҳур актёр Майкл Б. Жорданни нуфузли "Оскар" мукофотини қўлга киритгани билан табриклади.

Мукофот қайси рол учун берилди?

39 ёшли Голливуд юлдузи "Гуноҳкорлар" (Sinners) фильмидаги ижроси учун "Энг яхши эркак роли" номинациясида тенгсиз деб топилди. Эътиборлиси шундаки, у ушбу кинокартинада эгизак ака-укалар — Элиас ва Элайжа Мурларнинг образини гавдалантирган.

Винисиуснинг эътирофи:

Бразилиялик футбол юлдузи ўзининг Инстаграм саҳифасидаги сторисида Жорданнинг мукофотни ушлаб турган ҳолдаги суратини жойлади ва унга қуйидагича изоҳ қолдирди:

"Чўққида!!! ????????????"


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/stories/vinijr/