Расман: Хёуге "Милан"ни "Айнтрахт"га алмаштирди

Alisher
10 авг 2021, 16:28
Норвегиялик хавбек Йенс Хёуге "Милан"дан кетди ва Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби билан шартнома имзолади.

Немис клуби 21 ёшли футболчини кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

Хёуге битимда ёзилган маълум шартлар амалга оширилса, тўлақонли "Айнтрахт" ўйинчисига айланади.

Футболчи ўтган мавсум Италия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: acmilan.com