

Мюнхенликлар 19 апрель куни "Штутгарт" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, лигада биринчи ўринни эгаллади. Тўрт тур қолганида "Бавария" Бундеслигада 79 очко билан етакчилик қилмоқда ва энди иккинчи ўриндаги "Боруссия" Дортмунд" (64 очко) унга ҳеч қанақасига етолмайди.
"Бу ажойиб ҳис. Ҳар бир унвон мен учун биринчисидек. Бу лаҳзалардан завқланиш керак, чунки улар нафақат бу мавсумда, балки йиллар давомида қилинган меҳнатнинг самарасидир.
Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖ билан ўйини, эҳтимол, энг қийин синовдир. Аммо ундан олдин бизни "Байер"га қарши ўйин кутиб турибди", – деди Компани.
"Бавария" 22 апрель куни Германия Кубоги ярим финалида "Байер" билан ўйнайди. Жамоа 28 апрель куни Чемпионлар Лигаси ярим финалида ПСЖ билан рўбарў келади.



