🔥 Расман: Ўзбекистон халқаро майдонда қўшимча квотага эга бўлди

Sherzod Nurmatov
24 апр 2026, 19:05
Бироз аввал Жидда шаҳрид ОФК Профессионал футбол қўмитаси йиғилиши якунига етди.

Унда янги мавсум учун квоталар тақсимоти тасдиқланди. Ўзбекистонга қўшимча битта квота берилди.

Энди Ўзбекистон чемпиони "Нефтчи" клуби тўғридан-тўғри Элит ОЧЛ асосий босқичида иштирок этади. Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Пахтакор" Элит ОЧЛ саралаш босқичида қатнашади. Суперлига бронза медали соҳиби "Насаф" эса ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида иштирок этади.

Маълумот ўрнида, Профессионал футбол қўмитаси раҳбари "Манчестер Юнайтед" ва Корея терма жамоаси собиқ футболчиси Парк Жи Сун, Ўзбекистон ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев эса ушбу қўмита аъзоларидан бири ҳисобланади.

4.jpg


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia