Танташев Элит ОЧЛ финалига тайинланди

Sherzod Nurmatov
23 апр 2026, 15:05
Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси финалида ишлайди.

25 апрель куни Элит Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” ҳамда Япониянинг “Мачида” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Мазкур беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.

Учрашувда Ильгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Цапенко ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди. Шунингдек, Фирдавс Норсафаров AVAR сифатида фаолият олиб боради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази