Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди

Sherzod Nurmatov
5 мар 2026
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.

Янги мавсумдан эътиборан Про лигада иштирок этадиган Бекободнинг "Металлург" клуби Илҳом Мўминжоновни бош мураббий этиб тайинлади. 

Қайд этилишича, 47 ёшли мутахассис бекободликлар билан 3 йиллик битим имзолаган. Томонлар ўртасидаги келишув 2028 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" Про лига илк турида "Яйпан" меҳмони бўлади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz