

"23 ёшли ярим ҳимоячи жамоамизнинг Дубайдаги йиғинида қатнашмоқда ва куни кеча "Динамо" билан 1 йиллик шартномага имзо чекди. Абдуманнонов дастлаб "Металлург" ва Ўзбекистон ёшлар жамоалари сафидаги ўйинлари билан танилган бўлса, сўнгги уч мавсумни "Андижон" сафида ўтказди. Хусусан, 2025 йилги мавсумда андижонликлар билан Суперлигада 11-ўринни эгаллаган бўлса-да, Суперлигадаги 30 ўйинда 4 та гол ва 8 та ассист қайд этган", – дейилади хабарда.



