Самвел Бабаян қайси "чизиқ"да муаммо борлиги ҳақида фикр билдирди

Developer
4 апр 2026
"Андижон" бош мураббийи Самвел Бабаян жамоанинг қайси "чизиғи"да муаммолар борлиги ҳақида фикр билдирди.

"Позицион ҳимояланишда ҳамма яхши ўйнади. Биз тўпни анча орқада қабул қилиб олдик. Шу боис Черан - Боаке боғлами биргаликда иш бермади. "Снаряд" етказиб берувчига келсак, таянч ярим ҳимоямизда муаммолар бор. Бизни таняч ярим ҳимоядаги ўйин қониқтирмаяпти. Ҳужумни ривожлантиришда ҳам динамика кўринмаяпти. Гол ўтказиб юборилган вазиятда тўлиқ ҳимояланишга улгурмадик. Сабаблар кўп, айтганимдек таҳлил қилишимиз керак. Ўйлашимча, вазият ҳам ярата олмадик, анча орқада тўпни қабул қилиб олдик ва рақиб дарвозаси томон 50-60 метр босиб ўтиш осон бўлмади. "Насаф" ҳимояда жуда тартибли ўйин намойиш этди, бу ҳам уларга қўл келди".


DeveloperМуаллиф
Манба: Championat.asia