

"Суперкубокда ким ютади? Айни пайтда Ўзбекистоннинг иккита энг кучли клуби тўқнаш келади. Менда Пахтакор ДНКси бор, лекин бугунги кунда Нефтчида менинг тарбияланувчиларим кўпроқ. Чиройли футбол бўлсин ва кучли жамоа ютсин", - деб жавоб берган мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Суперкубок 15 март куни Андижонда бўлиб ўтади. Унда "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб боради.



