Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади

21 апр 2026, 08:40
Бугун Пролиганинг 4-тури якунланади.

Турнинг марказий учрашуви Самарқандда бўлиб ўтади. Унда "Каттақўрғон" жамоаси ҳозирча мусобақада ягона йўқотишларсиз кетаётган "Арал"ни меҳмон қилади. Учрашув соат 16:30 да старт олади. Шунингдек, Фарғонада "ФарДУ" "Ғазалкент"ни меҳмон қилади. Ушбу баҳс ҳам соат 16:30 бошланади. Куннинг сўнгги учрашуви эса "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Унда "Олимпик Мобиуз" - "Республика ФА" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув соат 18:00 га белгиланган.

21 апрель

"ОЛИМПИК МОБИУЗ" – "РЕСПУБЛИКА ФА"

Бош ҳакам: Насибабону Тошмуҳаммедова

Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Адҳамжон Рихсибоев

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Акмал Раҳматов

"ФАРДУ" – "ҒАЗАЛКЕНТ"

Бош ҳакам: Ринат Серазитдинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Фаррух Бекмуродов

Назоратчи: Андрей Тамбовцев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"КАТТАҚЎРҒОН" – "АРАЛ"

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шуҳрат Мирзаев, Сафарали Шайдуллаев

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид


Манба: championat.asia