Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди

Khoja
20 мар 2026, 07:38
Айни кунларда Ўзбекистон U17 терма жамоаси Марокашда йиғин ўтказмоқда.

Бугун Сергей Чигодаев шогирдлари Марокаш U17 терма жамоасига қарши иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Ўсмирларимиз сафида Абдураимов ва Равшанбеков ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи назорат учрашувида ўсмирларимиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA