

Бугун Сергей Чигодаев шогирдлари Марокаш U17 терма жамоасига қарши иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Ўсмирларимиз сафида Абдураимов ва Равшанбеков ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи назорат учрашувида ўсмирларимиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.



