Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025
"Андижон" ҳамда "Аркадағ" ўртасидаги ОЧЛ-2нинг 5-тур учрашувидан (1:1) сўнг мезбонлар вакили Олег Зотеев интервью берди.

Ўйин ҳақида: "Ўйин бизнинг сценарий остида ўтди. Баҳсни тўлиқ назорат қилдик. Битта қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Голимизни офсайд деб ҳисоблашмади. Ғалаба учун майдонга тушгандик, аммо омад етишмади. Лекин ҳалиям имконият бор".

- Оғир жароҳатдан қайтдингиз, ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Тикланиш яхши бўлди, 4 ойда сафга қайтдим. Ҳеч нарса безовта қилаётгани йўқ.

- Жамоанинг энг тажрибали футболчиларидансиз. "Андижон"нинг натижалари яхши эмас, мураббий ўзгарди. Футболчиларда босим борми?

- Босим ҳар доим бўлади. Шунчаки омад етишмаяпти. Оддий вазиятда хато қилиб, гол ўтказяпмиз. Бунинг устига асосий дарвозабонимиз жароҳатда. У бўлганида, балки ҳисоб бошқача бўларди.

- Суперлига якунланиши билан "Андижон" деярли бир ой дам олишига тўғри келади, жамоанинг режалари қандай?

- Ҳозирча бу ҳақида менда маълумот йўқ.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia