

Мирко Йеличич шогирдлари мазкур йиғин доирасида яна бир назорат ўйинида қатнашди. Қирғизистоннинг амалдаги чемпиони "Барс" билан тўқнашувда "темирйўлчилар" 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоанинг голига Темурхўжа Абдухолиқов муаллифлик қилди. "Барс"дан Қайратбек Жйгалбек Уулу дубл қайд этди.




