

Унда клублардан икки нафар вакил енгил тан жароҳати олган.
Миллий гвардия вазиятга яқин эканлигидан келиб чиқиб, можаро тезда бартараф этилган. Ички ишлар органлари таянч пунктида ўтказилган суриштирувда томонлар бир-бирига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат Комиссар томонидан баёнлаштирилган. Шундан келиб чиқиб, ПФЛ вазиятни тўлиқ ўрганиш мақсадида Ассотсиация қошидаги Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспексияга расмий мурожаат қилди. Айни вақтда инспексия можаро иштирокчилари билан суҳбат ўтказиб, “Бунёдкор” стадионида рўй берган ҳолатни стадион камералари тасвирлари, Комиссар билдиргиси ва албатта учрашув давомида рўй берган кичик тўқнашув ва епизодлар ёрдамида ўрганмоқда. Ўрганиш ишлари якунлангач, инспексия ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатлари то‘лиқ баёнлаштирилган материални ПФЛга тақдим етади.
Ўз навбатида ПФЛ тайёр материални Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва можаронинг ҳар қандай иштирокчиси спортчиларга хос бўлмаган ҳаракатлари учун тегишли тартибда жазоланишини таъминлайди.


