

Романонинг сўзларига кўра, келишув томонлар томонидан келишилган.
"Сандерленд" Жака учун "Байер"га 20 миллион евро тўлайди. Сентябрда 33 ёшга тўладиган швейцариялик футболчи икки мавсумлик – 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.
"Байер" Жакага трансферни расмийлаштириш учун Англияга боришга рухсат берди. Тез орада расмий эълонлар чиқади.
Эслатиб ўтамиз, "Сандерленд" баҳорда Англия Премьер-лигасига қайтганди. Жамоа ўтиш баҳсларида ғалаба қозонган.



