"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган

Sherzod Nurmatov
16 мар 2026
Шанба куни "Бавария" меҳмонда "Байер"га билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мюнхенликларнинг учинчи дарвозабони Свен Ульрайх Леверкузенда жароҳат олди. 37 ёшли футболчи учун бу мавсумдаги биринчи учрашув эди.

"Бавария" Ульрайхда ўнг оёқдаги ўнг яқинлаштирувчи мушак пайининг узилиши аниқланди, унинг тикланиш муддати очиқланмади.

Бундан аввал асосий дарвозабон Мануэль Нойер жароҳат олганди. Кейинчалик жамоанинг иккинчи дарвозабони Йонас Урбигда мия чайқалиши аниқланди ва у ҳам шифохонага юборилди.

Эндиликда 18 мартдаги Чемпионлар Лигаси учрашувида "Аталанта"га қарши ким ўйнайди? Асосий жамоада ҳали ўйнамаган 19 ёшли Леон Кланац ҳам узоқ вақтдан бери жароҳатда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: br.de