"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади

Sherzod Nurmatov
24 фев 2026
"Байер" вингери Эрнест Поку — Италиянинг топ-клублари учун янги трансфер мақсади.

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ёзмоқда.

Қайд этилишича, футболчини икки клуб кузатиб боряпти. Покуга "Наполи" ва "Ювентус" қизиқиш билдирган. Ўйинчининг шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эрнест Поку жорий мавсум "Байер" сафида 32 ўйин ўтказди. Уларда вингер "гол+пас" тизимида "5+7" кўрсаткичини қайд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/NicoSchira