

“Жалолиддин Машарипов жароҳатдан сўнг даволаниш учун чет элга юборилди ва операция қилинди.
Машариповга соғлик ва майдонга ажойиб қайтишни тилаб қоламиз”, — деб ёзди форс клуби матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ футболчиси бунга қадар жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан ва 1 январда майдонга қайтганди. Машарипов ўша ўйинда захирадан майдонга тушиб, сўнгра яна алмаштирилганди. Футболчи ўйиндан сўнг жароҳат олмаганини маълум қилганди.
Ҳозирча ўйинчининг қанча вақтга сафдан чиққани номаълум.



