Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"

Sherzod Nurmatov
18 мар 2026
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истиқлол" вингери Жалолиддин Машарипов таниқли журналист Даврон Файзиев билан суҳбатда ҳозирги жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Тикланиш жараёни ажойиб тарзда давом этмоқда. Югуришни бошлаб юбордим. Худога шукрки, ўзимни яхши ҳис этяпман. Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман. Мухлислар орзусини амалга ошириб, терма жамоа учун юракдан ўйнаш мақсадидаман. Менинг орзум ҳам доим мундиалда ўйнаш бўлган. 

Instagram'да "Пахтакор" ҳақидаги сторис? Майдонда жамоага лидер етишмаяпти. Эрондаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, балки "Пахтакор"га қайтиб, "шерлар"га ёрдам беришим керакдир, деган маънода қўйгандим", – деди Машарипов.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: instagram.com/davronfayziev_official