

Душанбе шаҳрида футбол бўйича Тожикистон Олий лигасининг 1-тур баҳсларига старт берилди.
Мавсумнинг дастлабки марказий учрашувларидан бирида Виталий Левченко бошқарувидаги Душанбенинг "Истиқлол" клуби Турсунзоданинг "Сардор" жамоасини қабул қилди.
Учрашувда муроса йўли танланди ва ҳисоб очилмади. Майдон эгалари бўлмиш "Истиқлол" футболчиларининг бир қатор хавфли ҳужумларига қарамай, "Сардор" клуби ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Натижада, амалдаги фаворитлардан бири ҳисобланган "Истиқлол" янги мавсумни ўз уйида кутилмаганда очко йўқотиш билан бошлади.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. "Сардор" эса ўтган мавсум Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб, юқори дивизионга йўл олганди.



