"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди

Mirjalol Normatov
21 фев 2026
Эроннинг "Истиқлол" клуби матбуот хизмати бош мураббий Рикарду Са Пинту билан ҳамкорлик тугатилганини маълум қилди

"Истиқлол" клуби матбуот хизмати клубнинг асосий жамоамизда ишлаб келган Рикарду Са Пинту билан ҳамкорлигини тугатганини маълум қилади.

"Истиқлол" ФК собиқ бош мураббий жаноб Рикарду Са Пинтунинг меҳнатини юқори баҳолайди ва унга омад тилайди", - деб ёзилади клуб баёнотида.

"Истиқлол" ОЧЛ 2 1/8 финал босқичида Иорданиянинг "Ал Ҳуссайн" жамоаси тўсиғидан ўта олмади. Эронликлар ушбу жамоага 2:3 ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдан чиқиб кетди. Ушбу ҳолат мураббийнинг истеъфосига сабаб бўлди.

"Истиқлол" Эрон чемпионатида 20 ўйинда 35 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Гоҳар"дан 1 очко ортда ҳолос.

Ушбу жамоа таркибида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам фаолият олиб бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://www.instagram.com/esteghlal.fc.official/