"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
17 мар 2026
Ҳимоячи Риккардо Калафьори кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.

Шу фонда Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчисига унинг ватанида қизиқиш ортмоқда. Хусусан, 23 ёшли Калафьори "Интер", "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" клублари диққат марказида турибди.

Шунга қарамай, "Арсенал" ёзги трансфер ойнасида Калафьори билан хайрлашмоқчи эмас. Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар берди. 

Риккардо Калафьорининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари италиялик футболчини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk