

Ўйиннинг 35-дақиқасида Росс Стюард ҳисобни очди. “Арсенал” ҳужумчиси Виктор Гёкереш 68-дақиқада мувозанатни тиклади. 85-дақиқада “Саутгемптон” ярим ҳимоячиси Шеа Чарлс “канонирлар” дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига ғалаба тақдим этди.
Шу тариқа, “Саутгемптон” Англия кубогида ярим финалга чиқди, “Арсенал” эса мусобақа билан хайрлашди.



