Герд Мюллер вафот этди

Mirjalol Normatov
15 авг 2021, 16:53
"Бавария" матбуот хизмати жамоанинг собиқ футболчиси Герд Мюллер вафот этганини маълум қилди.

Мюллер бугун, 15 август куни 75 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўлим сабаби аниқ келтирилмаган. Аммо у Альцгеймер касаллигига чалинганди.

Мюллер Европа ва жаҳон чемпиони, 4 карра мамлакат чемпиони ҳисобланарди. Форвард "Бавария" таркибида 607 ўйинда қатнашиб, 566 гол урган. У "Бавария" ва Бундеслига тарихидаги тўпурар бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbayernde