

Хавбек август ойидан бери ўйнамади.
"Барселона" ўз ярим ҳимоячисини дарҳол ўйинларга ташламайди. Режа шундан иборатки, Марк Берналга нисбатан қўлланилган ёндашувга ўхшаб, уни босқичма-босқич амалга ошириш керак.
Кейинги ҳафталарда Марк Бернал ва Марк Касадо майдонда кўпроқ вақт ўтказиши, Гавига бериладиган юклама эса аста-секин ошиб бориши кутилмоқда. Флик Гавини юқори баҳолайди ва уни ўзига хос футболчи деб билади.
21 ёшли Гави жорий мавсум Ла Лиганинг атиги иккита учрашувида майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.



