Ла Лига. "Барселона" меҳмонда бир киши кам бўлиб қолган "Атлетико Мадрид"ни мағлуб этди

Ла Лига 30-тур доирасидаги учрашув якунланди.

Ла Лига. “Атлетико Мадрид” — “Барселона” 1:2

Голлар: 39 - Жулиано Симеоне, 42 - Маркус Рэшфорд, 88 - Роберт Левандовски

“Атлетико Мадрид”: 1. Хуан Муссо, 16. Науэль Молина, 24. Робен Ле Норман, 15. Клеман Лангле (28. Тауфик Сейду, 68’), 6. Коке (3. Маттео Ружери, 46’), 21. Обед Варгас, 23. Николас Гонсалес, 11. Тьяго Альмада, 20. Жулиано Симеоне (9. Александр Сёрлот, 61’), 7. Антуан Гризманн ( 47. Хави Манкильо, 61’), 10. Алекс Баэна (2. Хосе Хименес, 61’).

Захира: 31. Сальви Эскивель, 17. Давид Ганцко, 32. Хавьер Боньяр, 34. Хулио Диас, 40. Алекса Пурич, 19. Хулиан Альварес, 22. Адемола Лукман.

“Барселона”: 13. Жоан Гарсия, 5. Пау Кубарси, 18. Жерард Мартин, 2. Жоау Канселу, 24. Эрик Гарсия (6. Гави, 78’), 4. Рональд Араухо (22. Марк Берналь, 40’ (23. Жюль Кунде, 62’)), 10. Ламин Ямаль, 16. Фермин Лопес (7. Ферран Торрес, 46’), 8. Педри, 20. Дани Ольмо, 14. Маркус Рэшфорд (9. Роберт Левандовски, 79’).

Захира: 25. Войцех Щенсни, 33. Эдер Альер, 3. Алекс Бальде, 42. Хави Эспарт, 17. Марк Касадо, 19. Руни Баржи, 43. Томми Маркес.

Огоҳлантиришлар: 22 - Николас Гонсалес, 45 - Фермин Лопес, 45 - Науэль Молина, 45 - Коке, 47 - Ханси Флик (“Барселона” бош мураббийи, майдон ташқарисида), 50 - Хуан Муссо, 53 - Клеман Лангле, 90+3 - Тауфик Сейду, 90+4 - Диего Симеоне (“Атлетико Мадрид” бош мураббийи, майдон ташқарисида)

Четлатиш: 45+7 - Николас Гонсалес

🕛 90+6. Ўйин якунланди.

90+4. Яна жанжал майдонда.

90+2. “Атлетико” гол ўтказиб юборган бўлса ҳам ҳужумга ўтмаяпти, аксинча, каталонияликлар фаоллик кўрсатмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

gettyimages-2269836313-2048x2048.jpg

88. ГОЛ! Левандовски ҳисобни оширди! Канселунинг кучли зарбасини Муссо қайтарди, қайтган тўпни Роберт кўкраги билан дарвозани ишғол қилди!

86. Ямалнинг узоқ масофадан берган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

85. Сёрлот ўзига узатиб берилган тўпни тўғрилай олмади, бўлмаса бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди.

83. Ферран дарвозага яқин жойдан зарба берди, Муссо ушлаб олди.

81. Яхши вазият, Кунде тўпни жарима майдончаси марказига узатишга уринди, аммо ўхшамади. Қўшимчасига, бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди.

78. Рэшфорд ўзига узатилган тўпни марказга берди, аммо якуний зарбани берувчи футболчи топилмади.

74. “Атлетико” деярли ҳужумга ўта олмаяпти, ўйин ҳарорати юқори, “Барселона” олдинга “босяпти”.

70. Муссо!!! Ольмонинг Ферранга узатган заргарона пасини Торрес дарвозага йўллади, Хуандан ақлга сиғмас сейв!!!

66. Муссодан зўр сейв! Ферраннинг тепган тўпини Хуан қайтарди!

65. Канселунинг зарбасини Хименес оёқлари билан қайтариб юбормоқда.

🏥 61. Берналь жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Ваҳоланки, у биринчи бўлим охирроғида Араухони алмаштирганди.

60. Ламин Ямаль тўрт нафар ҳимоячидан ўтиб дарвозага зарба берди, лекин аниқ бўлмади…

58. Педри ўткир бурчакда турган бўлса ҳам зарба берди, тўп дарвозанинг ташқи тўрига тегди.

56. Ямалнинг зарбаси рақиб футболчига тегиб Муссонинг қўлига тегиб борди.

55. “Барселона” бир киши кўп майдонда, жамоа ташаббусни қўлига олмоқда.

51. Хуллас, иккинчи бўлим бошланиб улгурди, аммо айтарли вазият кўрмадик, фақат карточкалар билан овора бўлдик.

🟥 50. “Атлетико” мураббийлар штабидаги масъулга қизил берилди.

50. Йўқ, қизил бекор қилинди. Мартинга сариқ карточка кўрсатилди.

🟥 46. Жерар Мартинга қизил карточка кўрсатилди! У Альмаданинг оёғига кулчи зарба берди.

🕘 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+9. Биринчи бўлим якунланди.

45+8. Рэшфорд жарима зарбасидан тўпни узатди, Берналнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

45+7. Даҳшат, қарор ўзгарди, фақат иккинчи сариқ карточкадан кейинги қизил эмас, бир марталик қизил карточка кўрсатди бош ҳакам Никога.

45+4. Стоп, ҳолат ВАР орқали кўрилмоқда! Ламин олдинга ўтаётганда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган бўлиши мумкин.

🟥 45+3. Нико Гонсалесга сариқ карточка ва қизил! У Ямални жарима майдончасига кириб бораётганда “чопди”!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

🟨 45. Фермин, Бэана, Кокега бир вақтнинг ўзида сариқ карточкалар кўрсатилди.

44. Оҳҳо! Ўйинда жанжал бошланиб кетди!

43. Қойил, охирги уч дақиқада иккита гол кўрдик.

gettyimages-2269827761-2048x2048.jpg

42. ГОЛ! Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди! Маркус ўзи бошлади ҳужумни, Ольмо билан “девор” услубида ўйнади ва Рэшфорд “Атлетико” дарвозабони оёқлари орасидан гол урди!

40. Хўш, энди Флик шогирдлари қандай жавоб берар экан? Кузатамиз…

gettyimages-2269828383-2048x2048.jpg

39. ГОЛ! Жулиано ҳисобни очди! Лангле тўпни Симеонега узатиб берди, у бирга-бир вазиятга чиқиб бориб аниқ зарба берди ва гол урди!

35. Ламинда зўр вазият! Ўзи бошлаб берган ҳужумни Ольмо давом эттирди, у Ферминга, Лопес Ямалга, унинг тепган тўпи эса дарвоза устунига тегди…

32. Кокенинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

28. Баэнанинг чап қанотдан Гризманнга берган узатмасини Антуан дарвозага аниқ йўллай олмади…

26. Ямаль бир неча марта шерикларига яхши узатма беряпти, бироқ улар самара чиқаролмаяпти.

🟨 22. Николас очиқсачига тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.

18. Навбатдаги узатма Педридан! Яна Ферран Торрес яхши вазиятни барбод қилди.

14. Ямалдан зўр пас! Тривелла услубида берган узатмасидан кейин Фермин қарийб бирга-бир вазиятга чиқди, аммо ноаниқ бўлди зарба…

14. Баэна чап бурчакка яқин жойда белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

12. Фермин олдинга ўтиб дарвоза томон зарба берди, Муссо қайтарди.

11. Гризманнда зўр вазият! Жарима майдончасида бир неча ҳимоячидан ўтиб зарба берди, Гарсиядан сейв…

10. Ўн дақиқа ортда қолди, “Атлетико” қарши ҳужумга таянган ҳимоявий футбол ўйнамоқда. “Барселона” эса олдинга ўтиб, вазиятлар яратишга интилмоқда.

7. Рэшфорд жарима зарбасини аниқ амалга оширди, Муссо тўпни ушлаб олди.

6. Лангле Педрига нисбатан фол ишлатди, бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Хавфли вазият бўлиши мумкин.

4. “Атлетико” энди олдинга ўтди, бироқ Коке ҳужумда фол ишлатди.

2. Дастлабки дақиқаларда “Барса” фаол, Канселу тўпни Ямалга узатди, Ламиннинг зарбаси рақиб футболчига тегиб, майдонни тарк этди.

🕛 1. Ўйин бошланди.

⚽️ Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лига 30-тур доирасидаги "Атлетико" — "Барселона" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!


Манба: championat.asia