"Барселона" Италия терма жамоаси футболчисини кузатиб бормоқда

"Барселона" Италиянинг "Кальяри" клубида ўйнаётган қанот ҳимоячиси Марко Палестранинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира хабар бермоқда. Манбага кўра, бир неча кун аввал "кўк-анорранглилар" скаутлар бўлими вакиллари 21 ёшли футболчининг ўйинини кузатиш учун Италияга келган.

Палестра "Кальяри"да ижара асосида ўйнайди. Мавсум якунлангач, у "Аталанта"га қайтади.

Жорий мавсум Палестра барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Яқинда ҳимоячи Италия терма жамоаси сафида дебют қилди.


Манба: x.com/NicoSchira