«Эвертон» Ласина Траорени мавсум охиригача ижарага олди

Narzulla Saydullayev
25 янв 2014, 10:20
«Монако» ҳужумчиси Ласина Траоре «Эвертон»га ярим йилга ижарага берилди.
Ушбу трансфер Радамель Фалькаонинг жароҳати боис содир бўлмаслиги мумкин эди, бироқ томонлар барибир 23 ёшли ивуарлик ҳужумчи борасида келишувга эришишди.

Траоре Англияда ишлашга рухсат олди. Яқин орада у «Эвертон» сафига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Траоре қишда «Анжи»дан «Монако»га 10 миллион евро эвазига ўтганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru