Достон Турсунов К-лига рамзий терма жамоасида

Alisher
20 авг 2020, 10:13
"Бусан И'Парк" ҳимоячиси Достон Турсунов К-лиганинг 16-тур рамзий жамоасидан ўрин олди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Жанубий Корея К-лигаси 16-тур доирасидаги сафарда ўтган "Сеонгнам"га қарши қийин ўйинда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Аниқроғи, Достон Турсуновнинг 90+4 дақиқада урган голи "Бусан И'Парк"га очко тақдим этган эди.

Турсунов бундан ташқари ўша ўйиндаги ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди. Ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган ҳимоячимиз К-лига 16-тур рамзий жамоасига ҳам киритилди.


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ К-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ 



AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/kleague