"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин

Khoja
27 июл 2025, 10:42
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоау Феликс фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Футболчига "Ал Насср" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар музокараларнинг якуний босқичини олиб боришмоқда. Келишув 24-48 соат ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ, футболчи "Бенфика"га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Феликс 2024/25 йилги мавсум "Челси" ва "Милан" сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com